Мисрлик амалдор "Том ва Жерри" мультфильмини болаларни зўравонликка бефарқ қилишда айблади

Жамият 07 Май 2016 3219

Британиянинг The Metro нашрининг маълум қилишича, Миср давлат ахборот хизмати бошлиғи Салоҳ Абдулсодиқ АҚШда ишланган, болалар севиб томоша қиладиган мушук Том ва сичқонча Жеррининг саргузаштлари ҳақидаги мультфильмни ИШИД террорчилик гуруҳининг авж олишига кўмак беришда айблади.

Абдулсодиқ бу ҳақда Қоҳира университетидаги нутқида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, бу мультсериал болаларни зўравонликка бефарқ қилади. Амалдорнинг фикрича, бу қисман ИШИД ғояларининг тарқалишига олиб келган.

"Бу мультфильмда зўравонлик бир қизиқ нарсадек кўрсатилган, томошабинда "ҳа, мен ҳам ура оламан, мен ҳам портлата оламан" деган фикр уйғонади. Бундай ғоялар онгга сингиб қолади ва табиий ҳолатдек қабул қилинади", деб айтди Абдулсодиқ.

Миср ОАВида амалдорнинг бундай айблови Миср ҳукумати мультфильмни тақиқлаш бўйича қандайдир чоралар кўришини англатмаслиги таъкидлаб ўтилди.

"Том ва Жерри" қисқа метражли мультфильмлардан иборат мультсериал бўлиб, 1940 йилда америкалик аниматорлар Уильям Ханна ва Жозеф Барбера томонидан яратилган. Мультфильм сюжети мушук Том ва сичқонча Жеррининг ўзаро қарама-қаршилигига қурилган. Мультфильмнинг кўплаб эпизодлари зўравонлик ва шафқатсизлик намойиши учун танқид қилинган. Мультфильм бутун тарихи давомида "Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм" йўналишида 7 та "Оскар" мукофотини билан тақдирланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар