Путин Россия ва Ғарб ўртасидаги кескин муносабатлар сабабли ХКСда қолиб кетишдан хавотирланаётган британиялик фазогирни тинчлатди

Жаҳон 07 Май 2016 5147

Ҳозирда Халқаро коинот станциясида бўлган британиялик фазогир Тимоти Пик руслар Ғарб билан кескин муносабатлар сабабли уни Ерга қайтаришни рад этишларидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Элвудга иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

"Гап шундаки, майор Пик менинг дўстим. Мен ўтган йили Бокудаги Европа ўйинларида Владимир Путин билан тасодифан учрашганимда, унга бизнинг фазогир агар Россия ва Ғарб ўртасида муносабатлар ёмонлашса, фазода қолиб кетишидан хавотирланаётганини айтгандим. Ўшанда Путин менинг қўлимни сиқиб, "Жаноб Элвуд, жаноб Пикка етказиб қўйинг, биз уни ташлаб қўймаймиз", деганди", деб эсламоқда дипломат.

Майор Тимоти Пикнинг хавотирини тушунса бўлади, чунки Россиянинг "Союз" фазо кемаси фазогирларни ер атрофидаги орбитага етказадиган ва орқага қайтарадиган ягона кема ҳисобланади. Пик ХКСга байналминал экипаж таркибида 2015 йил декарбида етказилган эди. Фазогир Ерга сентябрда қайтарилиши керак, шунинг учун Пик ўз тақдири ҳақида хавотирлана бошлаган ва ўзининг дипломатик доирадаги алоқаларни "ишга солишга қарор қилган".

Путин Космонавтика куни сифатида нишонланадиган 12 апрелда ХКС экипажи билан гаплашганди. Путин ўшанда NASA фазогири Тимоти Копра ва Тимоти Пикка табриклари учун миннатдорчилик билдирганди.

Кўпроқ янгиликлар