Россия чемпионатининг 27-турида "Ростов" ўз майдонида "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбон жамоа футболчилари Сардор Азмун ва Кристиан Нобоа голларига Петар Шкулетич битта жавоб тўпи қайтарди.

Қурбон Бердиев жамоаси шу ғалабаси эвазига 54 очко билан мусобақа жадвалининг 1-ўринига кўтарилиб олди. 53 очко билан 2-ўринда бораётган "ЦСКА" битта ўйин кам ўтказган.

Россия Премьер-Лигаси, 27-тур
"Ростов" — "Локомотив" — 2:1
Голлар: Азмун, 8 (1:0); Нобоа, 45+1 (2:0); Шкулетич, 52 (2:1).

Виталий Денисов «Локомотив» сафида 100-ўйинида майдонга тушди.