Россиялик тадбикор Сергей Белоусов "Формула-1" автопойгасида иштирок этувчи Квят ва Toro Rosso жамоаси ва россиялик пойгачи Даниил Квят хомийси бўлади. Белоусов бу ҳақда ОАВга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз бу жамоани бир неча сабабларга кўра қўллаб-қувватлашга қарор қилдик. Биринчидан, биз анчадан бери Даниил Квят билан танишмиз ва пойгачининг Red Bull’га ўтишидан олдин Toro Rosso билан ҳамкорлик қилиш имкониятини муҳокама қилганмиз. Иккинчидан, бизга "Формула-1" фалсафаси яқиндир, унда ҳам бизнинг соҳадаги каби муваффақият кўплаб одамларнинг жамоавий саъй-ҳаракатлари эвазига эришилади. Биз, шунингдек, Toro Rosso раҳбари Франц Тостни жуда ҳурмат қиламиз", деб айтди тадбиркор.

Тадбиркорнинг айтишича, гап молиявий кўмак билан бир қаторда технологик кўмак ҳақида кетмоқда. У ҳамкорлик бўйича келишувни узоқ муддатга тузилиши режалаштирилаётгани, бироқ келишув жамоада Квят ва Тост қолган тақдирдагина амал қилишини айтиб ўтди.

Белоусов Toro Rosso Квятга Red Bull’дан кўра кўпроқ мос келишини айтиб ўтди. "Мен "Формула-1" эксперти эмасман, бироқ фикримча, Даниилга Toro Rosso’да қулайроқ бўлади. Red Bull тижорий натижага эътибор қаратади, бу ёмон эмас. Бироқ Toro Rosso фақатгина соф пойгалардир. Ва биз жамоа бундай креативлик ва қатъийлик билан исталган бюджет билан юта олади, деб ўйлаймиз.
Ферстаппен (Red Bull’да Квятнинг ўрнини эгаллаган пойгачи) аъло даражадаги пойгачи, бироқ Квят ҳали ўзини кўрсатади, унинг мавсум бошидаги натижалари хурсанд қилмай қолмайди", деб қўшимча қилди Белоусов.

5 май куни Red Bull Квятни жамоадан четлатганди. Россиялик пойгачи аввалги жамоаси Toro Rosso’га қайтарилди.

Сергей Белоусов турли вақтларда Россия, Шимолий Америка, Европа ва Осиёдаги ахборот технологияларига ихтисослашган компанияларни бошқарган тадбиркор ва венчур инвестор блиб, ҳозирда Parallels компанияси бошқарув раиси ҳамда Acronis компаниясининг асосчиси ва бош директори ҳисобланади.