Токиода Япония ва Жанубий Кореядаги ядро қуроллари минтақадаги вазиятни оғирлаштиради деб ҳисоблашмоқда

Жаҳон 07 Май 2016 2183

Япония ва Жанубий Кореяда ядро қуролларининг мавжуд бўлиши нафақат минтақадаги вазиятни оғирлаштиради, балки АҚШ манфаатларига зид келади. Бу ҳақда Япония ҳудудий ривожланиш вазири Сигеру Исиба ўз фикрларини билдириб ўтган.

"Агар Япония ва Жанубий Корея ядро йўлини танласа, унда минтақадаги барқарорликка путур етади ва бу ҳолат АҚШ манфаатларига зид келади", - деди мамлакат либераль-демократик партияси вакили. 

Унинг таъкидлашича, япон жамияти АҚШ президентлигига бўладиган сайловлардан сўнг, япон-америка альянсига путур етишидан хавотирланмоқда. Сигеру Исиба Доанльд Трампнинг номини айнан келтирмаган, аммо шунга шаъма қилиб ўтган. Чунки АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод миллиардер Дональд Трамп Вашингтон-Токио муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини бир нча бор такрорлаган эди.

Кўпроқ янгиликлар