АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп президентлик сайловлари тугагач, Trump University олий ўқув юртининг тугатилиши муносабати билан суд олдида жавоб беради. Чунки унга нисбатан университет талабалари айблов киритган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бизнесменга қарашли бўлган Trump University талабаларни ўқиш қиймати масаласи бўйича алдаган. Яъни, талабалар кўчмас мулк бўйича семинарларга 35 минг доллардан пул тўлаб қатнашишган. Маълум бўлишича буларнинг бари реклама учун махсус уюштирилган.

Сан-Диегонинг федераль судьяси 2016 йилнинг 28 ноябрини эшитиш куни деб белгилаган. Агар Трамп АҚШ президенти бўлса, ишини суд қаршисида жавоб беришдан бошлайди.