Ўзбекистонда 2 минг долларга бола сотаётган икки аёл қўлга олинди

Жамият 07 Май 2016 5944

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари яқин туғилган қиз чақалоқни 2 минг АҚШ долларига пуллаётган икки аёлни қўлга олди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, фарғоналик 52 ёшли Махфиратхон Юлдашева ҳамда андижонлик 57 яшар Одиной Ҳаққуловалар янги туғилган чақалоқни сотиб юборишни режалаштиришган. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Юлдашева чақалоқни 2 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган. Уларга нисбатан ЖКнинг “Одам савдоси” моддаси билан айблов эълон қилинган.

Кўпроқ янгиликлар