Ўзбекистонда битирувчиларнинг ишга жойлашишига доир янги механизм йўлга қўйилади

Ўзбекистон 07 Май 2016 6949

Савдо-саноат палатаси (ССП) ва БМТ тараққиёт дастури Ўзбекистонда битирувчиларни ишга жойлаштиришда ёрдам бериш мақсадида янги механизмни киритиш таклифини билдиришди. Бу ҳақида 7 май куни Sputnik нашри хабар берди. 

Олий ўқув муассасалари ва коллеж битирувчиларига уларнинг амалий кўникмаларини намоён этувчи қўшимча имтиҳон топшириш таклифини беришади. Имтиҳон комиссияси давлат тузилмаси ва тадбиркорлардан иборат бўлади. Синов натижалари якунига мувофиқ берилган сертификат ишга жойлашишда қўшимча устунликка эга бўлади. 

Мазкур ҳужжат коллеж ёки олий ўқув муассасаси битирувчисининг сўнгги босқичда ўз хоҳишига кўра мутахассислик бўйича қўшимча имтиҳондан ўтгандан кейин берилади.

"Бу иш берувчига битирувчининг ҳақиқий малакаси тўғрисида маълумот бериш имконини яратади, сертификат ишга олинаётган ходимнинг зарур амалий билимларга эга эканлигини кафолатловчи ўзига хос ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Таклиф этилаётган имтиҳон ўқув дастури бўйича мажбурий ҳисобланмайди, у, энг аввало, амалий кўникмаларни текширишга йўналтирилган ва ҳар бир касбий йўналишда бизнеснинг аниқ талабларига мослаштирилган", дейилади манбада. 

Экспертларнинг таъкидлашича, коррупциянинг олдини олиш учун имтиҳон давлат сектори ва бизнеснинг беғараз вакилларидан иборат мустақил комиссия томонидан олиниши керак. Имтиҳон қабул қилувчилар битирувчининг касбига яқин йўналишга қараб танланади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар