Венесуэлада мухолифат етакчиларидан бири отиб кетилди

Жаҳон 07 Май 2016 1539

Венесуэлада мухолифат етакчиларидан бири – "Янги замон"  партияси етакчиси Херман Маваре отиб кетилди.

Excelsior портали маълум қилишича, 6 май эрта тонгда Лара штатидаги Баркисимето шаҳрида мухолифатчи бошига ўқ узилган. У олинган жароҳатдан шифохонада вафот этган. Маваренинг партия бўйича ҳамкасби унинг бошига мотоциклда кетаётган кимса ўқ узганини маълум қилган. Қотил ўқ узишдан олдин сиёсатчининг исми қандайлигини сўраган.

Шуниси маълумки, аввалроқ муҳолифатчига бир неча бор унинг иши билан боғлиқ таҳдидлар қилинган. Расмий ҳукумат Маваренинг қотиллигига ҳеч қандай изоҳ бермади.

Ўтган йилнинг ноябрида парламент сайловларидан олдин "Демократик ҳаракат" партиясининг етакчиларидан бири Луис Мануэль Диас Гуарико штатида овоз берувчилар билан учрашув вақтида отиб кетилганди.

Аввалроқ Венесуэлада мухолифат Миллий сайлов кенгашига мамлакат президенти Николас Мадуронинг истеъфога кетиши бўйича референдум ўтказиш учун 1,85 млн имзо қўйилган талабни юборган эди.

Ҳозирда Венесуэла нефть нархи пасайиши сабабли оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда. Хусусан, жорий ҳафтада иқтисод қилиш мақсадида бюджет ичшилари учун ишчи ҳафтаси 2 кунгача қисқартирилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар