АҚШнинг Украинадаги янги элчиси Мари Йованович бўлади. Киев ОАВи маълум қилишича, Йованович 2012 йилдан Европа ва Осиё ишлари бўйича бюрода АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг асосий ўринбосари ҳисобланади. Дипломат аёл рус тилида аъло даражада ёзади ва сўзлашади, Украинадаги вазият билан яхши таниш. Таъкидланишича, аёл яхши репутацияга эга.   

Маълумотларга кўра, Йованович АҚШнинг Қирғизистон (2005-2008 йй.) ва Арманистондаги (2008-2011 йй.) элчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, у Украинадаги миссия бошлиғи ўринбосари, АҚШнинг Москва, Лондон, Оттава (Канада) ва Могадишодаги (Сомали) элчихоналарида ишлаган.

Йованович АҚШнинг Украинадаги ҳозирги элчиси Жеффри Пайетта АҚШнинг Грециядаги элчиси қилиб тайинлангани сабабли унинг ўрнига келади.