Алмазбек Атамбаев: қирғиз радиосини эшитган одам мамлакатдаги ўзгаришларни эшитиб, лол бўлиши керак

Жаҳон 08 Май 2016 3830

«Давлат органларини танқид қилайлик, лекин бошқа давлатлар билан ўзимизни таққослаб кўриб, танқид қилса-чи?», - деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев миллий радиостанциялардан бирининг раҳбари билан бўлган учрашувда.
 
Президент радиокомпания раҳбариятини Радио ва алоқачилар куни билан табриклаган. Алмазбек Атамбаев радио бошқа ОАВлардан ўзининг тезкорлиги ҳамда кенг қамровлилиги билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтган.
 
Давлат раҳбари жамият маданиятининг даражасини оширишда ҳамда кучли ва фаровон давлат қуриш сабабларини тарғиб қилишда радионинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтган. «Сизлардан бир илтимос – тўғрисини гапиринг ва ватанингизни севинг. Сизнинг тинглаётган ҳар бир киши сўнгги беш йил ичида Қирғизистонда амалга оширилган ишларни эшитиб, фахрланиши зарур», - деди Алмазбек Атамбаев.

Кўпроқ янгиликлар