Май ойида Қирғизистон миллий банки қимматбаҳо металлардан ясалган ноёб тангалар аукционини ўтказади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилган.

"Қирғизистон миллий банки миллий валюта куни муносабати билан тилла ва кумушдан ясалган ноёб тангалар коллекциясининг аукционини ўтказади", — дейилади хабарда.

Аукцион вақтида коллекционер ва нумизматчилар мамлакат миллий банки томонидан 1995 йилдан 2007 йилга қадар чиқарилган ноёб тангалар коллекциясини сотиб олишлари мумкин бўлади.
Аукционни ўтказиш 18 май кунига мўлжалланган. Унда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. 

Қирғизистон миллий банки ноёб тангалар аукционини тез-тез ўтказиб туради. Сўнгги аукцион 2014 йилнинг май ойида бўлиб ўтган эди.