Интернетда Колумбиянинг ETB телекоммуникацион компаниясининг реклама ролиги оммалашмоқда. 

Видеода самолётдан сакраган бир неча парашютчи ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмда ўйлаб топилган ўйин – квиддич ўйнашади. Парашютчилар парвоз вақтида узун супургиларга миниб олиб, энг катта тўп – квоффл учун кураш олиб бордилар. Ролик сўнгида парашютчилардан бири тўпни қолган икки иштирокчи ушлаб турган ҳалқага ташлашга муваффақ бўлади. Шундан кейин барча парашютчилар парашютларини очиб юборадилар.