"Лестер"нинг бош мураббийси 5 минг евро мукофот пулини хайрияга топширади

Спорт 08 Май 2016 2680

Англиянинг "Лестер" клуби бош мураббийси Клаудио Раньери ўтган мавсумнинг италиялик энг яхши мураббийси деб топилиб, унга 5 минг евро мукофот пули тайинланганди. У бу пулларни Стефано Боргоново номидаги амиотрофик склероз билан курашувчи фондга тақдим қилади. Бу ҳақида Football Italia портали маълум қилди. 

Боргоново - италиялик футболчи, 1989-1990 йиллар Чемпионлар кубоги ҳамда "Милан" таркибида 1989 йилги УЕФА суперкубоги соҳиби. Боргоново 2013 йилнинг июнида 49 ёшида вафот этди. Ҳаётининг сўнгги йилларида у амиотрофик склероздан азоб чеккан ва бутунлай шол бўлган. 

"Мураббий Раньерининг Беарзот мукофотини Стефано Боргоново номидаги хайрия фондига топшириши биз учун кутилмаган ёқимли янгилик бўлди. Биз мураббийнинг отам ва унинг касаллик билан курашганини ёдга олганидан жуда хурсандмиз. Раньери отамиз хаста пайтларида ундан хабар олган ва доимо қўллаб-қувватлаган. Фондимизни қўллаш қарори у учун нафақат майдондаги воқеалар, балки ундан  ташқаридаги ишларнинг ҳам муҳимлигидан далолат беради", - деди Боргоновонинг қизи Алессандра, фонд асосчиларидан бири.

9 Май куни Рим шаҳрида Италия футбол федерацияси (FIGC) томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийсига топшириладиган Энцо Беарзот мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу йил ушбу нуфузли мукофот "Лестер" жамоаси билан Англия чемпионатида ғалабага эришган Раньерига насиб этди. 

Ушбу мукофот Раньерининг биринчи чемпионлик мукофотидир. Унга қадар 64 ёшли италиялик мутахассис Испания ("Валенсия", "Атлетико"), Италия ("Парма", "Ювентус", "Рома", "Интер", Фиорентина", "Наполи", "Кальяри"), Франция ("Монако"), Англия ("Челси") чемпионатларида фаолият кўрсатган, аммо ҳеч бир жамоада миллий биринчиликни қўлга киритмаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34605 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73036 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10746 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137534 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 553 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2067 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1206 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1527 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар