Франция чемпионатининг 37-тур доирасида ўтказилган навбатдаги учрашувда «Лион» жамоаси ўз уйида «Монако»ни қабул қилди ва йирик – 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбонлар таркибида Александр Ляказетт хет-трекка эришган бўлса, Мапу Янга-Мбива дубль қайд этди. Рашид Геззаль эса битта гол урди. Меҳмонлардан ягона жавоб тўпини Рикардо Карвальо киритди.

Франция. 1-Лигаси. 37-тур
«Лион» (Лион) — «Монако» (Монако) — 6:1

Голлар: Геззаль, 3 (1:0); Ляказетт, 8 (2:0); Янга-Мбива, 34 (3:0); Ляказетт, 35 (4:0); Карвалью, 41 (4:1); Янга-Мбива, 59 (5:1); Ляказетт, 80 (6:1).