Испания чемпионатининг 37-турида "Барселона" ва "Эспаньол" ўртасидаги учрашувда Луис Суарес Испания чемпионатининг жорий мавсумдаги 1000-тўпини киритди. Учрашув 5:0 ҳисобида "Барса" фойдасига якунланди. Суарес учрашувда дубль қайд қилди.

Суарес жорий мавсумда "Барса" учун барча мусобақаларда ўтказган 51 та учрашувида 56 та гол урди. 

Уругвайлик футболчи чемпионат тўпурарлари рўйхатида 39 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 35 та гол билан келмоқда.