Янги Москвада 16 ёшли ўсмир 8 майда кечки пайт темир йўл излари ёнидаги юқори вольтли электр узатиш линиясида селфига тушиш вақтида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Соат 18:10 да Курск йўналишининг Силикатная — Щербинка станциялари ўртасидаги перегонда 16 ёшли йигит электр узатиш устунига чиқиб, селфига тушмоқчи бўлган. У бунинг учун селфи-таёқчани чиқарганда симларга тегиб кетган. Йигит катта кучланишли ток уришидан воқеа жойида ҳалок бўлган", деб айтилди хабарда.

Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.