Надежда Савченко Украинага қайта олиши учун Россияга жарима тўлади

Жаҳон 08 Май 2016 17144

Россияда судланган украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченко Россия суди томонидан унга чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун солинган 30 минг рубллик жаримани тўлади. Бу ҳақда маҳбуснинг онаси маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Савченко онасининг айтишича, унинг қизига пулларни украиналик консуллар беришган.

Аёлнинг айтишича, унинг қизини жаримани тўлаб беришга адвокати Николай Полозов кўндирган. Адвокат Савченкога "агар жарима тўланмаса, унинг Украинага экстрадиция қилиниши бўйича ҳужжатлар ҳақиқий деб топилмаслиги ҳақида модда борлигини тушунтиргач, Савченко бунга рози бўлган".

Март ойида Ростов вилоятининг Донецк шаҳар суди Надежда Савченкони Донбассда россиялик журналистларнинг ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум қилганди ҳамда Россия-Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 30 минг рубллик жаримага тортганди.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 27070 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 71134 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 29823 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 73139 Спорт
Тожикистонлик аёл ўз турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини заҳарлаб келгани аниқланди
Россия Банки раисининг ваколати яна беш йилга узайтирилди
Фёдор Емельяненко Мэтт Митрионга қарши жанг ўтказади. Машҳур спортчининг имкониятлари қандай? 
09:57 574 Спорт
Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади
09:44 246 Жаҳон
Lenovo букилувчи ноутбук концептини намойиш қилди
Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради
09:34 1522 Жамият
Кўпроқ янгиликлар