Руанданинг шимолида 8 майга ўтар кечаси жалалар оқибатида содир бўлган кўчкилар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар бўлган. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда

"Гакенке туманидаги уйларни босиб қолган кўчки оқибатида айни вақтда камида 20 киши ҳалок бўлди", деб айтди мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили. Амалдор қурбонларнинг аксарияти болалар эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Охирги йилларда Руанда ҳукумати бу мамлакатда тез-тез содир бўлиб турадиган кўчкилар қурбонлари сонини камайтиришга муваффақият бўлганди. Бироқ жорий йилда одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган бундай фожиалар Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли яна кўпаймоқда.