Шимолий Корея етакчиси ядровий қурол-аслаҳани тарқатмаслик бўйича мажбуриятлар бажарилишини маълум қилди

Жаҳон 08 Май 2016 3242

Шимолий Корея ядровий қурол-аслаҳа эга масъулиятли давлат сифатида "ядровий қурол-аслаҳани тарқатмаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажаради", деб айтди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда бўлиб ўтаётган Корея Меҳнат партиясининг 7-қурултойида. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ким Чен Ин мамлакат "ядровий қуролни худди шундай қуролга эга душман тажовузкор кучлари томонидан суверенитети бузилсагина ишлатиши мумкинлигини" таъкидлаб ўтди.

Шимолий Корея етакчиси Шимолий Корея ҳукумати ва Меҳнат партияси "ҳаттоки ўтмишда Шимолий Кореяга душманларча муносабатда бўлган, бироқ эндиликда мамлакатнинг мустақиллигини ҳурмат қилувчи" барча давлатлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.

"Шимолий Кореянинг бошқа давлатлар билан муносабатлари мамлакатни яккалаб, уни бўғмоқчи бўлаётган АҚШ ва унинг тарафдорларининг душманларча сиёсатига қарамасдан ривожланиб борган", деб айтди Шимолий Корея етакчиси.

Таъкидланишича, Ким Чен Ин Шимолий Корея ва Жанубий Кореянинг бирлашиши бўйича аниқ топшириқлар қўйди ва "партия томонидан мамлакатларни бирлаштириш бўйича анчагина ишлар қилинганини" таъкидлаб ўтди.

Ким Чен Ин март ойида Шимолий Корея ўзининг баллистик ракеталарини ядровий зарядлар билан жиҳозлай олишга қодирлигини айтганди ва АҚШга ядровий зарба бериш билан таҳқид қилганди. Шимолий Корея аввалроқ водород бомбасининг синовдан ўтказилишини мамлакатининг АҚШ ва унинг тарафдорлари келтириб чиқариши мумкин бўлган ядровий уруш таҳдиди олдида "ўзини ҳимоя қилишга ҳаракати" деб айтганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 49726 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 65830 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35339 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20214 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 76798 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60732 Жамият
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 46 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 46 Жаҳон
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади
Президент Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар