2015 йилда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ўғирлаб кетилган 3 нафар испан журналисти озод этилди. Бу ҳақда Efe агентлиги хабар бермоқда. 

Журналистлар Антонио Памплиега, Хосе Мануэль Лопес ва Анхель Састре Сурияда ўтган йилнинг июлида йўқолиб қолганлар. Агентлик маълумотларига кўра, испанларни "иттифоқдош давлатлар ва дўстлар ҳамкорлиги", жумладан Туркия ва Қатар кўмагида озод этишга муваффақ бўлинди. 

Охирги марта журналистлар Ҳалабда фрилансерлар сифатида ишлашганда 2015 йил 12 июлда алоқага чиққандилар. Испанлар Сурия ҳудудига 10 июлда Туркия орқали ўтишган.