Трамп президент бўлса бойларга солинадиган солиқни оширмоқчи

Жаҳон 08 Май 2016 13367

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президент бўлиб сайланса, аввал айтган дастурига амал қилиб, мамлакатнинг энг таъминланган қатлами учун солиқларни оширмоқчи. Трамп бу ҳақда NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Бойларга келсак, уларга нисбатан солиқлар жиддий оширилиши керак, деб ҳисоблайман", деб айтди Трамп. Трампнинг таъкидлашича, у таклиф қилаётган ислоҳот аҳолининг ўрта синф деб аталувчи вакилларига солинадиган солиқ юкламасини анча камайтиради. 

Миллиардернинг айтишича, унинг бу режаси АҚШ конгрессида муҳокама қилиниши вақтида ўзгариши мумкин. 

Трамп АҚШда ҳозирда соатига 7,25 доллар қилиб ўрнатилган минимал иш ҳақининг оширилишини ёқлаб чиқишини таъкидлаб ўтди. "Мен бундай пулга қандай қилиб яшаб бўлиш мумкинлигини билмайман", деб айтди Трамп ҳамда минимал иш ҳақини ошириш масаласи алоҳида штатлар даражасида ҳал қилиниши лозимлигига ишончи комиллигини айтди.

Forbes журналига кўра, қурилиш империясига эга миллиардернинг бойлиги 4 млрд долларан кўпроқ деб баҳоланмоқда. Трампнинг ўзи эса унинг бойлиги 10 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилишини айтиб келади.

Кўпроқ янгиликлар