Боливия президенти Чили томонидан мавжуд таҳдид ҳақида маълум қилди

Жаҳон 09 Май 2016 3609

Боливия президенти Эво Моралеснинг маълум қилишича, қўшни мамлакат Чили ўзаро чегара ҳудудига ҳарбий база жойлаштирган ҳолда Боливияга таҳдид солмоқда.

Моралеснинг айтишича, ўзаро чегара чизиғидан 15 км масофада ҳарбий база яратилиши Боливияга қарши агрессив акт ҳисобланади. У халқаро нормаларга кўра қўшни давлатнинг ҳарбий базаси чегарага 50 км масофагача яқин жойлаштирилмаслиги ҳақида эслатиб ўтган.

Чилиликларнинг ҳарбий базаси Силала дарёси бўйида бўлиб, сув ресурслари икки давлат ўртасида узоқ йиллардан буён мунозараларга сабаб бўлиб келади. Силала дарёсининг манбаи Боливия ҳудудида жойлашган, лекин унинг асосий қисми Чили ҳудудидан оқиб ўтади.

Бундан ташқари, Боливия денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлиш учун уриниб келади.

Бундан олдинроқ, Боливия ҳукумати Чилини Ҳаага халқаро судига берган, унда 19 асрдаги Иккинчи Тинч океани уруши вақтида Чилига бой берилган, океанга олиб чиқувчи ҳудуд қайтарилишини талаб қилганди.

19 аср охиридаги қуролли тўқнашувлар натижасида Боливия океан бўйидаги 400 километрлик қирғоқни йўқотган.

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар