Лондон шаҳрининг собиқ мэри Борис Жонсон Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масаласида ўтказиладиган референдум бўйича кескин чиқиш қилди.

Унинг чиқиши Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг ЕИда қолишга чорлаб қилган нутқига жавоб сифатида қабул қилинди.

У ўз нутқида Дэвид Кэмерон ҳукуматини мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлишдан ҳеч қандай наф ололмаганида сабабчи сифатида айблаган. У шундай экан, нега Кэмерон ҳам Британиянинг ЕИдан чиқиш ташаббусига қўшилмаётганидан ажабланган.

Собиқ мэрнинг ҳисоблашича, бош вазир ЕИдагилар унга ваъда қилган ислоҳотларга эриша олмади ва шунинг учун унинг ҳукумати Британиянинг ЕИдан чиқишини қўллаб-қувватлаши" керак.

Жонсон ўзининг таънали нутқида "ЕИ ҳеч қандай ўзгаришлар келтирмагани", шунда ҳам "Европа номи остида ягона давлат қуришга ҳаракат давом этаётгани"ни қайд этган.

У Кэмероннинг "Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши Европанинг тинчлигига таҳдид солиши мумкинлиги"ҳақидаги ташвишига жавобан "Европадаги хавфсизликка ЕИ эмас, НАТО жавобгар" эканини айтган.

Жонсон ЕИни "итальян мафияси"га қиёслаган ва Британия ҳукуматининг "ЕИда қолиш мақсадида аҳолидан яширинча конституцияон ўзгаришлар қилиш мақсадидаги ҳийлалари"дан огоҳлантирган.

Бундан олдинроқ, Лондоннинг янги мэри Содиқ Хон лейборист бўлсада ЕИга муносабатда консерватор Кэмерон билан ҳамфикр эканини билдирганди.