Бразилиянинг D Сериясида иштирок этувчи «Фрибургенсе» жамоаси аъзоси бўлган Бернардо Рибейрода машғулот вақтида юрак хуружи қайд этилган ва у шифохонага кетиш йўлида жон берган.

26 ёшли бу футболчи машғулотлар вақтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифокор ёрдамига эҳтиёж туғилган. Шифохонага бориш йўлида Рибейронинг юраги уришдан тўхтаган. Бу маълумот марҳум футболчининг рафиқаси томонидан фейсбук орқали эълон қилинган.

Бундан олдинроқ, Бухарестнинг «Динамо» жамоасида ўйнаган камерунлик легионер Патрик Экенг ўйин вақтида ерга қулаб ҳушидан кетгани, кўп ўтмасдан шифохонага ета олмасдан вафот этгани маълум бўлганди.

Шунингдек, 8 май куни Камерунда «Фемина Старс» номли аёллар футбол жамоаси дарвозабони машғулотлар вақтида ҳушини йўқотгач оламдан ўтди.