Диего Симеоне: "Футболнинг жозибаси шундаки, Чемпионлар Лигаси финалчиси чемпионат аутсайдерига ютқазиши мумкин"

Спорт 09 Май 2016 3342

"Атлетико" футбол клубининг бош мураббийи Диего Симеоне "Леванте"га қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Жамоа бу мағлубияти сабабли чемпион бўлиш учун барча имкониятдан маҳрум бўлди.

"Бизга иккинчи тўпни киритиш учун истак етмади, деб ҳисобламайман. Биз учрашувни ёмон бошламадик, бироқ шу тарзда давом эттира олмадик. Рақиб яхши ҳимояланди.

"Леванте" учрашувнинг охиригача курашди. Футболнинг жозибаси ҳам шундаки, Чемпионлар Лигаси финалчиси чемпионат аутсайдерига ютқазиши мумкин.

Биз Чемпионлар Лигасининг яримфиналидан кейинги чарчоғимиздан ўзимизни оқлаш учун фойдалана олмаймиз. Биз бу мавсумни яхши тугатмоқдамиз, "Атлетико" "Реал" ва "Барселона"дан бироз ортда қолди. 

Якуний тур олдидан чемпион бўлиш учун барча имкониятни йўқотганимиз албатта алам қилади.
Ўйинчиларга уларнинг бу мавсумдаги ўйинларидан фахрланишимни айтдим. Энди мавсумни иккинчи бўлиб тугатишга ҳаракат қиламиз. Чемпион борасида қайсидир жамоани афзалроқ кўраманми? Йўқ", деб айтди Симеоне.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек автоларининг онлайн хариди, Остонада ўтказилаётган тарихий йиғилиш ва бошқа хабарлар
20:05 / 23.01.2017 17711 Жаҳон
Эркин иқтисодий зоналар ҳам маъмурий буйруқбозлик ва қоғозбозликдан холи эмас
19:27 / 23.01.2017 11966 Ўзбекистон
Қирғизистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришда ёрдамлашди
19:19 / 23.01.2017 40528 Жамият
Ўзбекистонда учта янги хусусий телеканал очилади
17:22 / 23.01.2017 70690 Ўзбекистон
Японияда биринчи ҳарбий алоқа йўлдоши учирилди
13:49 27 Жаҳон
Volkswagen "дизель можароси" туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради
«Нақд пуллар ўлими» қачон юз беради?
ОАВ: АҚШ Британия ракетасининг муваффақиятсиз синови ҳақидаги маълумотни ошкор қилмасликни сўраган
13:18 786 Жаҳон
Нукус жамоат транспортларидаги йўл ҳақи нақд пулсиз бўлади
13:08 1775 Жамият
Наманганда Суд департаменти автотранспорт воситалари арзон нархларда сотувга қўйилган ярмарка ташкил этди
Кўпроқ янгиликлар