Дубайда 813 каратли олмос 63 млн долларга баҳоланиб, энг қимматбаҳо тошга айланди

Иқтисодиёт 09 Май 2016 4865

Дубайдаги Nemesis International DMCC компанияси томонидан ташкиллаштирилган кимошди савдосида 63 млн долларга сотиб олинган олмос шу вақтгача сотилган қимматбаҳо тошлар орасида энг қимматбаҳосига айланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар тарқатган.

Ушбу ишлов берилмаган олмос 813 карат оғирликда бўлиб, уни офиси Ванкувер шаҳрида жойлашган Lucara Diamond Corp компанияси Ботсванадаги кондан топган.

"Бу баланд нарх Lucara учун янада баланд нарх берилишини таъминлайди. 63 миллион доллар кутилганидан ҳам аъло бўлди", деган BMO Capital Markets аналитиги Эдвард Стек. 

Бундан олдинроқ, Ботсванадаги Karowe шахтасидан топилган яна бир сайқалланмаган 1109 каратли олмос 29 июнь кунги кимошди савдосига қўйилгани маълум қилинганди. 

Аукцион уйи теннис коптоги катталигидаги ишлов берилмаган бу Lesedi la Rona («Бизнинг ёғдумиз») номли тошнинг 70 миллион долларга сотилишини кутмоқда.

Sotheby’s савдо уйи мутахассиси сўзларига кўра, олмос катталик ва сифат жиҳатидан аъло даражада. "Шу пайтгача очиқ савдога қўйилган олмосларнинг барчаси Lesedi la Rona’га етишига анча бор", — дея таъкидлади у.

Олмос Lucapa Diamond Company компанияси томонидан Ботсванада 2015 йил ноябрида топилган эди. Бу тош кейинги 100 йил ичида топилган энг йирик қимматбаҳо тош ҳисобланади. Унинг ёши 3 миллиард йилдан ошади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар