Экокарларнинг британиялик ишлаб чиқарувчиси икки янги моделни ваъда қилди

Технология 09 Май 2016 2401

Буюк Британиянинг Rasa водородли экомобилини ишлаб чиқарган Riversimple компанияси яна икки модель яратиш ниятида. Бу ҳақида Autocar нашри маълум қилди. 

Икки янги модель ҳам Fiat 500 дизайни яратувчиси Крис Райтц ишлаб чиқарган биринчи Riversimple услубида бажарилади. Биринчи модель Citroen DS'ни эслатувчи шаклдаги седан бўлиши кутилмоқда. Иккинчиси эса - ёпиқ ғилдираклар ва аэродинамик кузовли унча катта бўлмаган фургон.

Оғир вазни туфайли уларнинг ҳаракатланиш захираси Rasa моделига қараганда камроқ бўлади, Rasa ёнилғини қайта тўлдиришсиз 483 километргача ҳаракатлана олади. 

Икки ўринли Riversimple Rasa автомобили 2016 йилнинг февралида кенг оммага намойиш қилинган эди. Модель алюминий ромости ва шиша толали кузов панелига эга углепластик монококда қурилган. Машинанинг оғирлиги - 580 килограмм.

Rasa тўртта электромотор билан бойитилган (ҳар бир ғилдиракда биттадан). Энергия водород ва кислород ўртасидаги кимёвий реакция натижасида ишлаб чиқарилади. 

Экомобиль 10 сонияда нолдан 96 километр/соатгача тезлашишга қодир. Максимал тезлик ҳам соатига 96 километр билан чегараланган.

2016 йилнинг охирига яқин Riversimple 20та серияолди машиналарининг "бета-синови"ни йўлга қўяди. Синовлар 2017 йилда ҳам давом эттирилади. Автомобиллар сотуви эса бир йил кейинга режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44760 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15224 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95007 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 2 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 69 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширмоқчи бўлган жангарилар йўқ қилинди
07:08 1148 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1292 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2844 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1825 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3157 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар