«Манчестер Сити» жамоасининг сардори, бельгиялик ҳимоячи Венсан Компанига тиббиётчилар ташхис қўйишди. У белидаги жароҳати туфайли 4 ой футбол ўйнай олмайди.

«Венсан 4 ой муддатга сафадан чиқди, у янада кучлироқ бўлиб қайтади», – дея маълум қилган Бельгия терма жамоаси физиотерапевти Ливен Массхалк.

Компанининг ўзи Евро-2016 турнирига бора олмаслиги ҳақида маълум бўлган. Жорий мавсумда футболчи бир неча марта жароҳат олди ва АПЛ доирасида фақат 14та учрашувда иштирок эта олди.