Грознийдаги назорат-ўтказиш пунктида 2 нафар шахс томонидан террорчилик ҳужуми амалга оширилиши натижасида 6 полициячи жароҳатланди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Чеченистон республикаси бўйича бўлими матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, шаҳарга кирмоқчи бўлганлар гранаталар ва портловчи қурилмалар билан қуролланганди.

Ҳужум қилувчилар йўқ қилинган, 6 нафар полициячи жароҳатланган, улардан 2 нафарининг аҳволи оғирлиги қайд этилган.

Интерфакс агентлиги маълумотига кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан соат 6:30да террорчилардан бири ўзини портлатиши орқали рўй берган.