«Наполи»нинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия чемпионатининг 37-турида «Торино»га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига биринчи голни урди.

Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчининг ҳисобидаги голлари сони 33тага етди (33та ўйинда). У 1958/59 йилги мавсумдан буён А Серия баҳсларида шундай натижа қайд этган илк футболчига айланди.

59 йил олдин «Интер»нинг аргентиналик легионери Антонио Анджеллило 33та гол уришга муваффақ бўлганди.