“Иш” ваъда қилган одамфурушлар озодликдан маҳрум этилди

Жамият 09 Май 2016 3041

Аслам жияни Москвада ишлаётгани, мўмайгина пул топаётгани ҳақида айтиб, кимдир Россияга бормоқчи бўлса ёрдам қилишини айтди. Наврўзбек отаси билан маслаҳатлашиб, ишга боришга қарор қилди ва ҳамқишлоғи Асламнинг уйига бориб, Москвага ишга боришини, аммо пули йўқлигини айтди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Аслам Наврўзбекка хавотир олмаслигини, у ерда ишлаганидан сўнг пулни қайтариши мумкинлигини айтиб, унинг паспортини олиб қўяди. 

Ваъда қилганидек, Аслам бир неча кундан сўнг Наврўзбекка паспорти ва чиптани олиб келди. Бу аслида жиноий режанинг дастлабки босқичи бўлиб,  Россиядаги Пўлатнинг тоғаси Аслам ва унинг ўғли Насимларнинг ўзаро келишуви эди. Улар ишлашга бориш истагида бўлган фуқароларга “ойига 700-800 доллардан оласизлар, агар шароитингиз бўлмаса чипталарни ўзимиз олиб берамиз”, деган ёлғон ваъдалар билан кўпчиликни тўплади. 

Улар Наврўзбек ва унга ҳамроҳ бўлган Жасур, Жуманиёз, Одил, Олим, Сирожиддин ва Русланларга “Самарқанд-Москва” йўналишидаги самолётга билет олиб, жўнаб кетишларига ёрдам берди. У ерда уларни Пўлатнинг укаси кутиб олиб, ўша куннинг ўзидаёқ қурилишга олиб борди. Паспортларини эса “рўйхатдан ўтказаман”, деган ёлғон билан олиб қўйди. Не-не умидлар билан келган йигитларнинг оғир дамлари бошланди. Пўлат “Қурилишни тезроқ тугатиш керак”, деб ҳатто уларни дам олишига рухсат бермади. Қурилиш бўлаётган бинони россияликлар қўриқлар, ишчиларнинг бинодан ташқарига чиқиши, дам олиши мумкин эмасди. Телефон қилганда ҳам қўриқчилар ёнида туриб, “ҳаммаси яхши” деб айтишга мажбур қилишарди. Бир йилга яқин вақт мобайнида йигитлар ана шундай шароитда ишлашга мажбур бўлишди. Пўлат эса паспортларни “йўқотиб қўйдим”, “ишни тугатсаларинг ойлик бераман”, деган ёлғон баҳоналар билан кунларни ўтказаверди. 

Алданганликларини билган Наврўз ўша ердаги Ўзбекистон элчихонасига бориб, паспорти йўқолганлигини ва уйига қайтишга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. 
Шундан сўнг Ватанларига қайтган йигитлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишди. Одамфурушлар бирин –кетин қўлга олинди. 

Суд ҳукми билан Пўлат Амриддинов 8 йил муддатга, Асламқул Ҳайдаров 5 йил-у 6 ой муддатга, Насим Ҳайдаров 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар