Канададаги ёнғинлар ва Саудияда нефть вазири истеъфоси ортидан Brent нархи  кўтарилди

Иқтисодиёт 09 Май 2016 5297

9 май куни Лондоннинг ICE Futures биржасида июнда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи кўтарилиб, бир баррели учун 46 доллардан ошган.

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, нефть нархларининг ошиши Канададаги ўрмон ёнғинлари кучайиши фонида рўй берди. Ёнғинлар давом этаётган Альберт вилоятида нефть етказиб бериш ҳажми кунига 1 млн баррелга пасайди. Шунингдек, нархлар ошишига Саудия Арабистонида нефть вазири алмаштирилгани ҳам сабаб бўлди.

Манбанинг маълумотига кўра, Саудия Арабистонида Али ибн Иброҳим ан-Нуямийнинг ўрнига келган янги нефть вазири Холид Ал-Фалаҳ мамлакатда шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг тарафдори ҳисобланади. Шаҳзода эса  иқтисодиёт диверсификацияси, даромад структурасида нефть экспортининг улушини қисқартириш, нефтга боғлиқлиги кам бўлган миллий фаровонлик жамғармаси ташкил этиш ташаббуси билан чиққан.

Сиднейдаги Fat Prophets Fat таҳлилчиси Дэвид Леннокснинг маълум қилишича, нефть бозоридаги нархлар Канададаги ёнғинлар туфайли янада кўтарилиши мумкин. Айни вақтда ёнғинлар Канададаги нефть етказиб берувчи асосий ҳудудга яқинлашмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар