Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 7-қурултойида партия раҳбарлигига қайтадан сайланди. Бу ҳақда ўз мухбирига асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатган.

Қайд этилишича, съезд делегацияси бу қарорни ўринларидан турган ҳолда олқишлар билан қабул қилишган.

36 йил ичида биринчи марта бўлиб ўтаётган Корея Меҳнат партиясининг 7-қурултойи 6 май куни бошланди ва 4 кун давом этиши белгиланган. Уни ёритиш учун Пхеньянга келган 180 нафар хорижлик журналистдан 30 нафарига қурултой бўлиб ўтаётган ҳудудга киришга рухсат берилган.

Бундан олдинроқ, «Би-би-си» мухбири ноўрин репортаж туфайли мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилганди.