Красноярск ўлкаси ҳудуди 9 май куни кучли қор ёғини остида қолди. Маҳаллий нашрлар тарқатган суратларга кўра, ўлка маъмурияти биноси жойлашган ҳудуд ҳам қор билан қопланган.

Қайд этилишича, қор 9 май кунига ўтар кечаси ёға бошлаган. Кўчаларда меъёридан ортиқ совуқ ҳарорат қайд этилган.

Красноярск шаҳридаги махсус хизматлар фавқулодда вазиятларга шай қилиб қўйилган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳудудда 9 май куни кундузи +2 °C, кечаси эса -6°C ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

10 май куни ҳам қор ёғиши давом этиши мумкинлиги айтилган.