Лондоннинг янги мэри Содиқ Хон Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетадиган бўлса,  бу мамлакат учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақда Time маълум қилди

"Мен мэр-лейборист, консерватор бош вазир билан Европа Иттифоқида қолишимиз учун кaмпанияда иштирок этмоқчиман. Олдинга бориш жуда муҳимдир", деб айтди Хон.

Хоннинг айтишича, Европа Иттифоқининг кўплаб етакчи компаниялари бош қароргоҳлари Лондонда жойлашган бўлиб, шаҳардаги ярим миллион иш ўрни айнан Европа давлатларига боғлиқ.