Швецияда "Евровидение" мусиқа танлови очилди

Маданият 09 Май 2016 4978

8 майда Стокгольм қироллик саройи "Евровидение" мусиқа танловига ўз қўшиқчиларини юборган 42 та давлат вакилларига ўз эшикларини кенг очди – бутун дунё мусиқа шайдолари сабрсизлик билан кутаётган танлов бошланди.

Қизил йўлакчада биринчи бўлиб танлов бошловчилари Петра Меде ва танловнинг ўтган йилги ғолиби ва унинг ғалабаси эвазига Швеция 6 маротаба ушбу танловни қабул қилаётган Монс Сельмерлев пайдо бўлдилар. Уларнинг ортидан танловнинг барча иштирокчилари юриб ўтдилар. 

Букмекерлар россиялик қўшиқчи Сергей Лазаревни танлов фаворити сифатида кўришмоқда. Бу орада Озарбайжон танловнинг сиёсийлашиб кетгани сабабли кейинги йилда унда иштирок этишни истамаётганини маълум қилди. Озарбайжоннинг бундай эътирозига Арманистоннинг танловда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси байроғи бўлишини айтгани сабаб бўлган.

Бундан олдин таниқли швед гуруҳи АВВА музейида танловнинг тарихига бағишланган ""Good evening Europe" (Хайрли кеч, Европа) деб номланган кўргазма очилди. Кўргазмада мусиқа танлови ғолибларининг анжомлари ва костюмлари тақдим қилинган.  
Бу кўргазманинг очилишининг бош ташаббускори АВВА аъзоси Бьорн Ульвеус бўлди, чунки гуруҳ айнан 1974 йилда танловда ғолиб бўлгандан кейин оламшумул машҳурликка эришганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар