«Ювентус»нинг А Сериядаги 26 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясалди

Спорт 09 Май 2016 1408

Италия чемпионатининг 37-турида муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган «Ювентус» муддатидан олдин турнирни тарк этгани аниқ бўлган «Верона» жамоаси майдонига сафар қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа, «Ювентус»нинг чемпионат доирасидаги ўйинларда 2015 йилнинг октябридан буён илк мағлубияти қайд этилди. Жамоа шу вақтгача А Сериядаги 26та ўйинда узлуксиз равишда очко олиб келаётганди.

Туринликлар охирги марта 2015 йилнинг 28 октябрь кунида «Сассуоло»га қарши ўйинни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган кейинги 26та ўйиндан 25тасида ғалаба қозонилган фақат бир ўйинда «Болонья» дарвозасига йўл топилмаганди (0:0).

Верона – Ювентус 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 43, пенальти Тони, 2:0 – 55 Вивиани, 2:1 – 90, пенальти Дибала. 
Верона – Голлини, Марроне (Греко, 80), Эмануэлсон, Пизано, Бьянкетти, Хеландер, Силигарди (Ромуло, 65), Вшолек, Ионицэ, Вивиани, Тони (Гомес Талеб, 85).
Ювентус – Нето, Бардзальи (Кьеллини, 72), Бонуччи, Алекс Сандро, Ругани, Асамоа (Падоин, 71), Куадрадо, Стураро (Перейра, 62), Лемина, Дзадза, Дибала.
Огоҳлантиришлар:  Силигарди (16), Дзадза (26), Марроне (31), Алекс Сандро (42), Лемина (51), Хеландер (90).
Четлатиш: Алекс Сандро (90).

Кўпроқ янгиликлар