Жазоирда қуриладиган улкан масжиднинг лойиҳаси суратлари пайдо бўлди

Жаҳон 09 Май 2016 19422

Жазоирда катталиги жиҳатидан дунёда учинчи ўринни эгаллаши кутилаётган масжид бунёд этилмоқда.

«Жамаа ал-Жазаир» масжиди бир вақтнинг ўзида 120 минг нафаргача мусулмонни ўз бағрига сиғдира олади ва миноралар узунлиги 265 метрга етади.

Шунингдек, мажмуадан 300 нафар талаба таҳсил олишига мўлжалланган ўқув маркази ва бир неча миллионлик китоб фондига эга кутубхона ҳам ўрин эгаллайди. Унда Қуръонни ўқитиш мактаби, ислом санъати ва тарихи музейи ҳам жойлашади.

Қурилиш ишлари 2017 йилда тугалланиши режалаштирилмоқда. 

Масжиднинг қад кўтариши учун 1,4 миллиард доллар миқдорида пул сарфланади. Бироқ экспертлар лойиҳанинг муваффақиятига шубҳа билдиришди. Уларда Жазоир шаҳри сейсмик хатарли ҳудудда жойлашгани хавотир уйғотмоқда. 2003 йилда содир бўлган сўнгги зилзила тахминан 3 минг кишини ҳаётдан олиб кетганди.

Маълумот учун, ҳозирда Жазоирда 30 мингга яқин масжид мавжуд.

 

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5626 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14573 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76959 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97065 Жамият
Кобулдаги теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олди 
11:30 0 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 646 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
10:44 137 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар