2050 йилда қочқинлар сони 320 миллион нафарга етади

Жаҳон 10 Май 2016 3637

Ҳозирги кўрсаткичлар асосида баҳоланганда, XXI аср ўрталарига келиб дунёдаги қочқинлар сони 321 миллион нафарга етади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг 2016 йил 19 сентябрь – Бош Ассамблеянинг 71-сессияси очилиш маросимидан бир кун аввал Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган қочқинлар муаммосига бағишланган форум учун тайёрланган баёнотида маълум қилинди. Таҳлилий ҳисобот 9 май куни тақдим этилди, деб хабар беради ТАСС.  

БМТ сайтида чоп этилган ҳужжатга кўра, 2015 йилда халқаро қочқинлар сони 244 миллион нафарга етди. Бу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 71 миллион нафарга ёхуд 41 фоизга кўп. Жаҳон аҳолиси ўртасида уларнинг улуши 15 йил ичида 2,8 фоиздан 3,3 фоизга ошди.

“Прогнозларга кўра, жаҳон аҳолиси сони ўсишда давом этади ва 2050 йилга келиб 9,7 миллиард кишини ташкил этади. Агар жаҳон аҳолиси таркибида халқаро қочқинлар улуши шу кўрсаткични сақлаб қолса, 2050 йилга бориб дунё бўйича қочқинлар сони 321 миллион кишига етади”, - дея ёзган Пан Ги Мун. 

Унинг фикрига кўра, яқин ўн йилликларда “зўравонлик низолари, қашшоқлик, тенгсизлик, иқлим ўзгариши, табиат офатлари ва атроф-муҳит ҳолатининг ўзгариши натижасида” одамларнинг оммавий кўчиш миқёси сақланади ёки ошиб боради.

“Жуда катта меҳнат ва ҳаракатларга қарамасдан, кўп ҳолларда жавоб ҳаракатлари эҳтиёжларни қондирмайди”, дея билдирган бош котиб.  

У сентябрь саммити давлатларнинг ўз зиммасидаги мажбуриятларини бажариш учун шунчаки рағбатлантирувчи омил эмас, балки “ана шу мажбуриятларга таянган ҳолда муаммоларнинг туб сабабларини бартараф этиш билан шуғулланиш ва йирик миқдордаги қочқинлар муаммосига жамоавий уринишларимиз самардорлигини оширишга хизмат қилиши”га умид билдирди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар