Актриса Хлоя Грейс Морец Бекҳэмнинг ўғли билан алоқаси борлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади

Маданият 10 Май 2016 7419

Ҳолливуд актрисаси Хлоя Грейс Морец футболчи Дэвид Бекҳэм ва дизайнер Виктория Бекҳэмларнинг тўнғич ўғли - Бруклин билан ишқий муносабатларда эканлиги тўғрисидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда People нашри маълум қилган.

"Ўйлашимча, буни қанчалик сир тутмасам, одамларга шунчалик қизиғи қолмайди, шу боис тан оламан, ҳа, бизнинг севги романимиз бор", - деди Морец «Watch What Happens Live!» кўрсатувида. 

Дўстининг ота-онаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, актриса шундай деди: "Дэвид - ажойиб ота, Виктория - зўр она".

Морецнинг сўзларига кўра, Бруклиннинг ота-онаси жуда яхши одамлар, бир қатор ишлардан ташқари улар "яхши ўғил"ни дунёга келтиришган.

Морец ва кичик Бекҳэмнинг ишқий муносабатлари ҳақидаги хабарлар илк марта 2014 йилда пайдо бўлган. Жуфтликни бир неча маротаба бирга кўришган. 

Морец "5-тўлқин", "Телекинез" каби фильмларидаги роллари орқали танилган.

Кўпроқ янгиликлар