Япония олтинчи ядро реакторидан фойдаланишни тўхтатди

Жаҳон 10 Май 2016 1901

Япония хавфсизлик талабларининг кучайтирилиши сабаб яна бир ядро реактори тўхтатилди. Киодо агентлигининг хабар қилишича, у навбатдаги олтинчисидир. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, Shikoku Electric Power компанияси Эхимэ префектурасидаги "Иката" АЭСнинг 40 йиллар муқаддам барпо этилган илк реактори хизматидан воз кечишга қарор қилган. Ушбу реакторни янги талабларга мослаштириш жуда қимматга тушиб, 1,59 миллиард долларлик маблағни талаб этар эди. Бунинг ўрнига, станциянинг бирмунча кучлироқ учинчи реактори янгиланади. Икатедаги реакторни демонтаж қилиш 30 йилга чўзилади. Шу мақсадда япон иенасининг ҳозирги курси бўйича 373 миллион доллар сарфланиши лозим бўлади. 

Япониядаги АЭСларга жорий этилган янги меъёрларга кўра, 40 йилдан аввал қурилган барча реакторлардан фойдаланиш мумкин эмас. Аммо, АЭС хавфсизлиги кучайтирилган тақдирда ундан яна 20 йил мобайнида фойдаланишга рухсат берилади. 

Япония ҳукумати 2030 йилга бориб Фукусима АЭС ҳалокатидан сўнг тўхтатилган реакторларни қайта ишга туширишга умид қилмоқда. Уларнинг фаолияти тўлиқ тикланса, мамлакатдаги электр энергиясининг 20 фоизи АЭСлар томонидан ишлаб чиқарилади. 

"Иката" АЭС биринчи реактори тўхтатилгач, Японияда уларнинг сони 42та қолади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар