Японияда ёшлик йилларига қайтарувчи уй қурилди

Lifestyle 10 Май 2016 16793

Ёшингиз 30дан ошгани сайин ўйин-кулги ўрнига кўпроқ ўриндиқ устида ҳордиқ олишни афзал кўра бошлайсиз.  

Лекин шундай уйлар ҳам борки, улар қарилик нималигини билмай, ҳамиша навқирон яшаш учун имкон беради. 

Токио шаҳри чеккасидаги (Митака шаҳарчаси) уй архитектор-рассом Сюсаку Аракава ва унинг рафиқаси, шоира Маделин Жинс лойиҳаси остида қурилган.

Таниқли архитектор тиббиётни жиддий ўрганиб чиқди. Шу сабабли ўн йилдан бери инсонларга яшаш, ижод қилиш ва оригиналлик ҳамда гўзалликдан баҳра олишларига ёрдам бериб келаётган турар-жойни яратди.  

Аниқроқ қилиб айтганда, Аракава-Жинс тандемининг концепцияси  қарилик – ахлоқсизлик эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган. Ҳа, айнан ахлоқсизлик!

Японлар — энг узоқ яшовчи ва меҳнатсевар инсонлар, бор вақтини меҳнат қилишга сарфлаш улар учун янгилик эмас.

Уй эса танангизни ишлашига ёрдам беради. Мия ҳар доим ҳаракатда бўлиши ва бўғимлар «ғичирламаслиги» учун бундай мажмуа айни муддао. 

Бу ерда сиз биронта ҳам қулай ва одатий зинапояларни учратмайсиз.

Пол эса эски ёнган қишлоқ йўлларини эслатади.  

Розетка ва калитлар шифтнинг энг баланд қисмида ёки умуман кутилмаган жойларга осиб қўйилган.

Ойнага етиб бориш учун ингичка шағаллардан ўтишга тўғри келади. 

Бу уйнинг ҳар бир қадамида сизни навбатдаги саргузаштлар қарши олади. Масалан, ошхона полнинг пастки қисмида жойлашган.

Ёки кийим илгаклари полдан анча юқорида жойлашган. 

Аракаванинг сўзларига кўра, инсонлар, айниқса ёши улуғ кишилар мутлақо сокин ва ҳордиқли муҳитда яшамасликлари керак. Шунинг учун, ҳаттоки ётоқхона ҳам қуёшли сариқ рангда бўялган. 

Мазкур уй ҳар куни сергакликни оширишга, босимли ҳолатларда фикрларни жамлашга, тасаввурларни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Сюсаку Аракава инновацион турар-жой мажмуасини «қайтар дунё объекти» деб номлади.

Уй ўзининг ноодатий архитектураси ва нотекис кўринишдаги «аттракционлар»и билан инсонлар дунёқарашини ўзгартириб, уларни ҳар куни машқ қилишга ундайди ва қувноқ ёшлик йилларига қайтиш учун имкон беради.

Манба: xabardor.uz

Кўпроқ янгиликлар