АҚШ президенти Барак Обама 2016 йил 21-28 май кунлари Вьетнам ва Япония давлатларига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати. 

Америка раҳбари Вьетнамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, хавфсизлик, глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади. Шу билан бирга, президент Обама Ханойда икки мамлакат муносабатларига оид маъруза қилиб, Транстинчокеани савдо шартномасини илгари суради. 

Японияда эса Обама "катта еттилик" саммитида қатнашади, бош вазир Синдзо Абэ билан икки томонлама музокаралар ўтказади.