«Барселона» жамоаси ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан шартномани янгилаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2018 йилнинг 20 июнига қадар тузилган, жамоа уни 2021 йилгача узайтиришни истамоқда.

Каталонияликлар жамоаси раҳбарияти янги шартномага футболчи трансфер қилингудек бўлса, у учун 220 миллион евро товон пули сўрашга имкон берувчи банд киритмоқчи. Футболчининг айни дамдаги товон пули миқдори 190 млн еврони ташкил қилади.

Хабар қилинишича, айнан шу бандни киритиш томонлар ўртасидаги музокараларнинг чўзилишига сабаб бўлиб келмоқда.

Маълумот учун, жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Мессининг шартномасида унинг товон пули 250 млн қилиб белгиланган.