«Бавария» «МЮ» 80 млн еврога олмоқчи бўлган футболчини 45 млн евро эвазига трансфер қилди

Спорт 10 Май 2016 3467

«Бенфика» жамоаси футболчиси Ренату Саншеш кейинги мавсумни «МЮ»да эмас «Бавария»да давом эттиради.

Мюнхенликлар клуби 18 ёшли хавбек билан 2021 йилгача шартнома тузган.

«Бавария» Ренату Саншеш билан олдиндан қизиқиб келган ва у учун рақботдан устун келган.

Ренату – тезкорлиги, техник маҳоратлари ва тўп учун курашларда жанговарлиги билан жамоамизни кучайтира олишига ишонч билдираман», – дея бу трансферга муносабатини билдирган «Бавария» бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге.

«Бавария» жамоаси сайтида ушбу маҳоратли футболчи учун 35 миллион евро тўлангани тасдиқланган. «Бенфика» сайтидаги хабарда эса бу миқдор бонуслар ҳисобига 45 миллионни ташкил этиши айтилган.

Бундан олдинроқ, ушбу истеъдодли футболчи учун «МЮ» жамоасидан бир неча марта таклиф берилгани, инглизлар жамоаси бу трансфер учун бонуслар билан ҳисоблаганда жами 80 млн евро сарфлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар берилганди.

«Бенфика» 18 ёшли футболчисини «Манчестер Юнайтед»га қарийб 60 млн евро эвазига сотишга рози бўлди

«МЮ» португалиялик 18 ёшли футболчи учун 80 млн евро таклиф қилди

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12023 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 25924 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46169 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47269 Lifestyle
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 840 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1482 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Ўзбекистонга олиб кириладиган бирламчи озиқ товарлари ва ем-хашак нархлари энди арзон бўлади
Туркияда сайёҳлар билан тўла бўлган автобус фалокатга учради 
13:59 1455 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар