«Бавария» Ҳуммельснинг трансферини тасдиқлади

Спорт 10 Май 2016 2058

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси кун давомидаги иккинчи трансфер амалга оширилгани ҳақида маълумот берди. Жамоа расмий сайтида «Боруссия»дан ҳимоячи Матс Ҳуммельс трансфер қилингани ҳақида хабар берилди.

Мюнхенликлар клуби 27 ёшли футболчи билан 2021 йилнинг 30 июнигача битим тузган.

«Биз Матс Ҳуммельс «Бавария» фойдаси учун қарор қабул қилганидан хурсандмиз. Матс – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири, унинг ёрдамида биз жамоанинг даражасини янги мавқеига олиб чиқамиз», – дея трансферга изоҳ бериб ўтган «Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге. 

Томонлар футболчининг трансфер суммаси борасида очиқ маълумот бермасликка келишиб олишган.

Бундан олдинроқ дортмундликлар раҳбарияти вакили Ханс-Йоахим Ватцке футболчининг мюнхенликлар жамоаси сафига ўтишни истаётгани, унинг трансфери қиймати тахминан 35-38 млн евро бўлиши ҳақида хабар берганди. 

Жорий мавсумда Ҳуммельс бундеслиганинг 29 учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голли узатма муаллифи бўлди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар