Германиянинг Бавария ери, Мюнхен шаҳри яқинидаги Графинг шаҳарчасидаги темир йўл бекатида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс одамларга ҳужум қилган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, унинг ҳужуми туфайли 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилган.

Associated Press хабарига кўра, жабрланганлар сони 5 нафар бўлиб, улардан бири вафот этган.

Айни вақтда ҳужум қилувчи қўлга олинган ва тергов ишлари бошланган.

Хабар қилинишича, номаълум шахс ҳужум қилишдан олдин "Аллоҳу Акбар" жумлаларини бақириб такрорлаган.

Бу ҳодиса туфайли темир йўлда поездлар ҳаракати тўхтатилган.