Британиялик баронесса 22 ёшли вьетнамлик йигитни кичкинтой деб ўйлаб қўлига кўтариб олди

Жамият 10 Май 2016 5610

Мейфэр баронессаси, илғор жамоатчи ва ички кийимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ultimo бренди асосчиси Мишель Моне 22 ёшли вьетнамлик йигитни кичкина бола деб адаштирди. Бу ҳақида The Mirror нашри хабар беради.

У Вьетнамдаги тадбиркорлар конференциясида қизиқ ҳолатга тушди. Унинг уч минг тингловчи олдида сўзлаган нутқидан кейин саҳнага қўлида гулдаста билан Тэн Фат Нгуен исмли вьетнамлик чиқиб келди. 

Баронесса уни олти ёшли болакай деб ўйлаб уни бирга суратга тушиш учун қўлига кўтариб олди.

Бир қатор нашрларда биринчи қаторда ўтирган номаълум аёл уни дарҳол ерга қўйишни талаб қилгани ҳамда у аёл йигитнинг турмуш ўртоғи эканлиги ҳақида хабар беришган. Шу вақтда залда кулги кўтарилган.

Бироз муддатдан сўнг баронесса ўз твиттерида бу воқеадан жуда мулзам бўлганини билдирди. 

Нгуен - кўчмас мулк бўйича агент сифатида хизмат қилади. У конференцияда рўй берган ҳолатни тасдиқлади, бироқ унинг турмуш ўртоғи йўқлигини таъкидлади. Монени эса ўзининг кумири дея атади.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар