Дунёдаги энг катта самолёт Австралияга 135 тонналик генераторни етказади

Жаҳон 10 Май 2016 10181

10 май куни Прагага ягона нусхада яратилган, дунёдаги энг катта самолёт – Ан-225 "Мрия" қўнди. Самолёт Австралияга Пльзендаги заводлардан бирида ишлаб чиқарилган 135-тонналик генераторни етказиб бериши керак. Бу ҳақда мамлакат телевидениси маълум қилди

"Одатда Пльзендаги генератор каби бундай катта ҳажмли ва оғир юклар белгиланган жойга денгиз йўли ёки қуруқлик орқали етказилади. Бироқ бу вазиятда генератор қисқа муддатларда етказилиши керак эди, шунинг учун Ан-225 керак бўлди", деб айтилмоқда хабарда.

Генератор Пльзендан Прагага 11 майга ўтар кечаси етказилади. Генератор 11 май кун бўйи самолётга ортилади. Самолёт юк билан Австралияга фақатгина 12 май куни учиб кета олади, чунки унинг парвозлари двигателларининг жуда катталиги сабабли кечаси тақиқланган. Самолёт йўлда Туркманистонда қўниб ўтади.

Охирги марта Ан-225 Чехияга январь ойида қўнганди, ўшанда самолёт Остравадан Африка давлатларидан бирига ҳарбий техника етказиб берганди.

Ан-225 "Мрия" самолёти собиқ иттифоқ вақтида яратилган реактив транспорт самолёти бўлиб, ўта оғир юкларни ташишга мўлжалланган. Самолёт Киев механика заводида 1984-1988 йиллар давомида қурилган. Биринчи парвозини 1988 йил 21 декабрда амалга оширган. Самолётнинг узунлиги 84 метр, баландлиги 18,2 метр, қанотлари қулочи 88,4 метрни ташкил қилади. Бўш самолётнинг оғирлиги 250 тоннани, максимал учиш оғирлиги 640 тоннани ташкил қилади.

Самолёт учиш оғирлиги ва юк кўтариш бўйича бир қатор жаҳон рекордларини ўрнатган. Жумладан, 2004 йил самолётда Zeromax GmbH компанияси буюртмаси билан Прагадан Тошкентга 250 тонналик махсус техника етказилган. Самолёт 2009 йилда авиация тарихида 187,6 тонналик энг катта яхлит юкни ташигани учун Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Бу юк махсус рамаси билан Франкфуртдан Ереванга арман электростанцияси учун ташилган 174 тонналик генератор бўлган.

Шунингдек, "Мрия"га юк кўтариш бўйича мутлақ рекорд тегишли: у 253,8 тонналик юкни ҳавога кўтара олган. Самолёт умумий ҳисобда 250 га яқин жаҳон рекордлари ўрнатган. Ҳозирда Украинанинг Аntonov Airlines компанияси томонидан ишлатилади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар